Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 4196 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/4XKjwrs1gf |
| Сарлавҳа | Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари ишга туширилади |
| Матн | ✅ Қарорга мувофиқ, давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида:
2024 йил якунигача “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари амалиётга жорий этилади;
давлат тиббий суғуртасининг ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда амалиётга жорий қилинади;
тиббиёт муассасаси раҳбарига муассасанинг қуввати доирасида бўлинмалар ихтисослашувини, улардаги даво ўринлари сонини ўзгартириш ҳамда ажратилган маблағлар доирасида ходимлар сонини иш ҳажмига мувофиқ белгилаш ваколати берилади;
тиббиёт муассасалари учун тасдиқланган штат меъёрлари тавсиявий тусга эга ҳисобланади ҳамда 2025 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг алоҳида тартиби ҳамда шартлари татбиқ этилади;
кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг тасдиқланган стандарт ҳамда протоколларга мувофиқлиги ва сифати назорат қилинади.
2025 йил 1 апрелгача Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати ҳамда базавий нархлари касалликларни даволаш йўналишлари асосида барча тиббиёт ташкилотлари учун қайта тасдиқланади.
|
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-09-30 |
| Кўриш | 938 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |