Сайлов комиссиялари тизими ҳақида биласизми

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД4262
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/ZJm3D16wDq
СарлавҳаСайлов комиссиялари тизими ҳақида биласизми
Матн

Сайлов кодексига асосан Сайлов комиссиялари тизимига қуйидагилар киради:

-Марказий сайлов комиссияси;

- ҳудудий сайлов комиссиялари;

-туман ва шаҳар сайлов комиссиялари;

-халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари;

-участка сайлов комиссиялари.

 

Сайлов комиссиялари фуқароларни:

-ўз иши тўғрисида, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги ҳақида, сайлов комиссияларининг таркиби, уларнинг жойлашган ери ва иш вақти тўғрисида хабардор этади;

-сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништиради;

-Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси депутатлигига, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар тўғрисидаги, шунингдек овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги маълумотларни маълум қилади.

Сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Расулбек Ибрагимов

Вилоят адлия бошқармаси шўба бошлиғи

 

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2024-09-30
Кўриш297
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive