Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга қўйиладиган талаблар

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД4263
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/Jycr75n9Jo
СарлавҳаҚонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга қўйиладиган талаблар
Матн

Сайлов кодексига асосан Қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига сайлов куни 25 ёшга тўлган ҳамда камида 5 йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган фуқаролар эгадир.

Қуйидагилар:

  • содир этилган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар;
  • сайлов кунига қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшамаган фуқаролар;
  • Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиясининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат божхона қўмитасининг, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг ходимлари;
  • диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинмайди.

 

 

Расулбек Ибрагимов

Вилоят адлия бошқармаси шўба бошлиғи

 

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2024-09-30
Кўриш727
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive