Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 4268 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/IBfaMkHH9r |
| Сарлавҳа | Xoразм. “Демократик сайловлар – эркин фуқаролик жамияти асоси” тарғибот тадбири. |
| Матн | Xoразм. “Демократик сайловлар – эркин фуқаролик жамияти асоси” тарғибот тадбири. Жорий йилнинг 4 октябрь куни, “Интербилим” маркази томонидан Урганч шаҳрида Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармасида 35 нафардан ортиқ харбий хизматчилар иштирокида “Демократик сайловлар – эркин фуқаролик жамияти асоси” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирнинг мақсади – жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловларда ҳарбий хизматчиларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, сайловга оид қонунчилик бўйича хабардорлигини оширишга қаратилган. Тадбирда “Интербилим” маркази мутахассиси Г.Қазақова ва Марказ эксперти И.Маткаримов сайлов қонунчилиги ва унга киритилган ўзгаришлар, янги сайлов тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, сайловларда сиёсий партиялар, маҳалла ва фуқаролик жамияти институтларининг иштироки тўғрисида чиқишлар қилди. Тадбирда экспертлар томонидан , бу йилги сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари нимада ва бошка сайловга оид саволларга тўлик жавоблар берилди. |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-10-04 |
| Кўриш | 673 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |