Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 433 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /oz/main/news/YwPYYF6Siq |
| Сарлавҳа | Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли моддий қўллаб-қувватланади |
| Матн | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлда “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–120-сонли Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2023 йил 1 августдан: зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм; иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 568 000 сўм; ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм; боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўм этиб белгиланади; боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 568 000 сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Урганч шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Курязов Хушнуд
|
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2023-08-13 |
| Кўриш | 693 |
| Тил | oz |
| Категория | news |
| Статус | Active |