Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 4528 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/EFyryokfte |
| Сарлавҳа | “Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади |
| Матн | “Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-391-сон, 15.11.2024) қабул қилинди Қарорга кўра, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими йўлга қўйилади. 2025 йил 1 мартдан бошлаб мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун назария ва амалиёт уйғунлаштирилган ҳолда малака ошириш тизими йўлга қўйилади. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб: болалар мусиқа ва санъат мактабларининг белгиланган ўқув дастурларини тўлиқ якунлаган, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлганларга “Баркамол авлод” болалар мактабларида тўгарак раҳбари сифатида ишлаши; маданият ва санъат йўналишидаги ОТМларида психология ва педагогика фанларини ўрганган мусиқа йўналиши битирувчиларига мактабларда мусиқа маданияти фанини ўқитиши мумкин. 2025/2026 ўқув йилига қадар мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб маданият йўналишида кадрлар тайёрлайдиган ОТМларда психология ва педагогика фанларини ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади. 2025 йил 1 апрелдан бошлаб: ➖мактабларда “Иқтидор” бадиий ҳаваскорлик жамоалари ташкил этилади; ➖жамоалар ўртасида “Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади. ✅Танловнинг республика босқичи ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади. Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-12-11 |
| Кўриш | 986 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |