Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 4557 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/VTyW2SA9bI |
| Сарлавҳа | Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади. |
| Матн | “Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-392-сон, 15.11.2024) қабул қилинди Қарор билан “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади Қарорга кўра, 2025 йил: ➖1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади; ➖1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилади; ➖1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани “Лочин” дам олиш масканида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил эталади; ➖1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб: 5–11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади; ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади; ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади. Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-12-11 |
| Кўриш | 813 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |