Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 4567 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /oz/main/news/XQZvHRlt79 |
| Сарлавҳа | Ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади |
| Матн | “Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-185-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб: ➖меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади; ➖етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади; ➖тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодлар ҳам қамраб олинади; ➖босқичма-босқич Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилади; ➖“Меҳр дафтари” жамғармалари тугатилади. 2025 йил 1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади. “Оналар маскани”да: -оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади; -ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади; -оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади. Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-12-11 |
| Кўриш | 921 |
| Тил | oz |
| Категория | news |
| Статус | Active |