Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 4754 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /oz/main/news/gkYY7JdUE6 |
| Сарлавҳа | Уйни талабаларга ижарага берганлардан солиқ ундирилмайди |
| Матн | Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ундан келадиган даромад (ижара ҳақи) солиқ солинадиган даромад тоифасига киради. Бунда Солиқ кодексининг 375-моддасига биноан солиқ тўловчининг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари мулкий даромадлар тоифасига киради ва у жами дорамад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғини солиш объекти саналади (https://lex.uz/docs/-4674902#-4687242). Бунда Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан ижара ҳақидан 12 фоиз солиқ ундирилади. Агар шахс уйини талабага ижарага берса, унда ижарага берувчи солиқдан озод қилинади. Солиқ кодексининг 378-моддаси 19-бандига кўра солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ тўловчиларнинг даромад солиғидан озод қилинади. Бунда талаба Фуқаролик кодексининг 600-моддасига асосан ижарага берувчи билан уй-жой ижараси шартномасини тузиши талаб этилади. Мазкур шартномаси Фуқаролик кодексининг 603-моддаси (https://lex.uz/docs/-180552)га биноан давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим. Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-12-19 |
| Кўриш | 942 |
| Тил | oz |
| Категория | news |
| Статус | Active |