Овчилик гувоҳномасини олишнинг янги тартиби:

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД4797
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/ccCxkVOP6A
СарлавҳаОвчилик гувоҳномасини олишнинг янги тартиби:
Матн

2024 йил 1 октябрдан:

  • овчилик гувоҳномасини олишга номзодлар махсус курсларда ўқитилади;
  • овчилик гувоҳномаси муомалага лаёқатли, 18 ёшга тўлган, ўқув курсларини тугатган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2 йил муддатга берилади;
  • овчилик гувоҳномаси берилганлиги тўғрисидаги маълумот жисмоний шахсларнинг паспорти ёкиID-картаси маълумотларига интеграция қилинади;
  • овчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун ўқув курсларида қайта ўқиш талаб этилмайди;
  • овчилик гувоҳномасини расмийлаштирганлик учун тўлов базавий ҳисоблаш микдорининг 2 баравари миқдорида, нафақадаги ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланади.

 

Э.Рўзметов.

Гурлан тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2024-12-26
Кўриш161
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive