Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидия берилади.

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД489
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/QRUixq819w
Сарлавҳа Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидия берилади.
Матн

                     Бу субсидия тури ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оилалар аъзоси бўлган томорқа ер эгаларига берилади. Улар енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва/ёки уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

 

Аризада томорқа ер эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (ID-карта рақами), ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оила аъзоси эканлиги, томорқа ерга эгалик ҳуқуқи мавжудлиги ҳамда сўралаётган субсидиянинг тури кўрсатилади.

 

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун томорқа ер эгаси шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи ҳар бир оилага фақат бир марта берилади.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бошлиғи:                                                                           Н.Нуржанов

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-08-30
Кўриш446
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive