Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини ташкил этилади.

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД597
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/AI1jOXlIg7
СарлавҳаҲуқуқни муҳофаза қилиш академиясини ташкил этилади.
Матн

“Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–257-сон, 28.11.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Бош прокуратура Академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилиб, унда жиноятларни тергов қилиш соҳасида кадрларни амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда ягона ёндашув асосида тайёрлашга қаратилган узлуксиз ўқув тизими йўлга қўйилади.

2023/2024 ўқув йилидан Академияда тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида бакалавриат (3 йил) ва магистратура (1 йил) бўйича ўқувжараёни ташкил этилади.

Академияга қабул қилишда абитуриентларнинг муайян тоифаларига республиканинг бошқа ОТМга кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади.

 

Янгибозор туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи                  Н.Нуржанов

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-09-28
Кўриш549
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive