Шошилинч ишларни бажариш учун ходим розилиги билан дам олиш ёки байрам куни ишлашга рухсат берилади.

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД598
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/83ROjswMDW
СарлавҳаШошилинч ишларни бажариш учун ходим розилиги билан дам олиш ёки байрам куни ишлашга рухсат берилади.
Матн

Ташкилотнинг кейинги нормал фаолияти шошилинч бажариладиган ишларга боғлиқ бўлганида, ўша ишларни бажариш учун ходимлар уларнинг ёзма розилиги билан дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этилиши мумкин.

Бунда шошилинч бажарилиши керак бўлган ишлар рўйхати жамоа шартномасида ёки касабауюшмаси билан келишиб иш берувчи томонидан ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади.

Шунингдек, ишланмайдиган байрамларда ишлаб чиқаришни тўхтатиб туриш имкони бўлмаган, аҳолига хизмат кўрсатиладиган ишларни, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини амалга оширишга йўл қўйилади.

Бундан ташқари, маданий-томоша ташкилотлари, телевидение, радио эшиттириш ва бошқа ОАВ ходимлари дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этилиши мумкин.

 

Янгибозор туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи                  Н.Нуржанов

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-09-28
Кўриш661
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive