Урганч шаҳрининг “Машъал” маҳалласида очиқ мулоқот ўтказилди

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД636
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/hO5KzOziUc
СарлавҳаУрганч шаҳрининг “Машъал” маҳалласида очиқ мулоқот ўтказилди
Матн

Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини мунтазам ўрганиш, қонунчиликдаги янгиликлар мазмунини ёритиб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам - менинг судьям” тамойили асосида Урганч шаҳридаги “Машъал” маҳалласида вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Ойбек Маҳмудов иштирокида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Профилактика инспектори, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирокида ўтган мулоқотларда асосий мавзу коррупция, фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларининг олдини олиш бўйича бўлди. Унда маърузачилар судда кўрилган шу тоифадаги ишлар, жиноятчиларга тайинланган жазо ҳақида маълумот беришди.

Тадбирда муҳум масалага ҳам эътибор қаратилиб, маҳалла аҳлига кўчмас мулк ва автомобил савдосида тегишли ҳужжатлар мавжудлигига алоҳида эътибор бериш лозимлиги тушунтирилиб, фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан сақланиш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, мулоқотларда судга мурожаат қилиш ва давлат божини тўлаш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги 824-сонли Қонунида белгиланган имтиёзларга ҳам тўҳталинди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг мавзуга доир саволларига жавоб берилди.

 

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-09-28
Кўриш515
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive