Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 638 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/OsuAk6KOEk |
| Сарлавҳа | Ижтиомий масъулият барчамизда бўлиши керакми? |
| Матн |
"Давлат тили тўғрисида" ги ва "Реклама тўғрисида"ги амалдаги қонунларни бузилиши етмаганидек, замин билан тиллашадиган, тўкин дастурхонимиз учун деҳқончилик маҳсулотлари етиштирадиган касб эгасининг номини кемтик айтиш, ёзиш - бу яна бир ҳурматсизлик белгиси эмасми?, шунингдек, одам исмини нотўғри айтишдек, ёзишдек оғир бир гап. Яна бир муҳим жиҳатни унутмаслик керак- ички ва ташқи туризмнинг турли йўналишларида Хоразмга келаётган сайёҳлар ва меҳмонлар сони мунтазам ошаётгани, жумладан, ҳозирги вақтда ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 50 миллиондан ошгани қувонарли ҳолатлар албатта, бироқ, улар орасида тилимизни давлат тили даражасида ўзимиздан ҳам яхшироқ биладиганлар албатта топилади,... агарда улар танқид қилсачи?, кейин нима бўлади!? Бу барака топгур "тил посбонлари" бу ердан ўтаётганларида у ёқ-бу ёққа қараб кўйсалар... Таъкидлаш жойизки Урганч шаҳар, туман ва вилоят ҳокимликларидаги "тил посбонлари"га ҳам алоҳида раҳматлар ! Бир-иккита ҳарф учун шунча гапни ёзиш шартмиди дегувчилар Президентимизнинг ушбу таъкиду-талабларини эслагайлар- "Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим" Башарти, шундай экан, миллатимиз руҳи, тарихимиз кўзгуси, миллий маънавиятимиз асоси бўлган тилимизни эъзозлаш, муносиб ҳурмат ила эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз ҳамда мажбуриятимиздир! Қаҳрамон Эшчанов, мустақил муҳбир |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2023-10-02 |
| Кўриш | 971 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |