Корея билан иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик қилинади

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД742
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/9SqKovlTbG
СарлавҳаКорея билан иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик қилинади
Матн

Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-339, 19.10.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра,  Ўзбекистон ва Корея Ҳукуматлари ўртасида Иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди. 

Мазкур битим 2023 йил 1 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи                                                              Н.Нуржонов

 

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-11-02
Кўриш276
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive