Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД745
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/rNpEXgpurc
СарлавҳаТиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Матн

Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Президент томонидан имзоланган Қонунга (ЎРҚ–827, 27.03.2023 й.) асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди.

Унга кўра, мазкур Кодекс қуйидаги мазмундаги норма билан тўлдирилди:

Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш:  

  • фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача), мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгачамиқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи                                                              Н.Нуржонов

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-11-02
Кўриш184
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive