s
USD: Rub: Eur:
2024-12-11 947

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 15.11.2024 йилдаги ЎРҚ-1000-сон

Ушбу қонунга кўра:

➖ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун рағбатлантириш чоралари жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. 

➖ Жумладан юкори барқарорлик  
рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар  
бўйича (бундан қўшилган қиймат солиғи мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш уч кунлик муддатда амалга оширилади.

➖ Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди.

➖мазкур тоифадаги тадбиркарлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш текширувлар ўтказилмасдан бир кунлик муддатда амалга оширилади. 

Ушбу Қонун солиқларни ўз вақтида тўлаётган ва қонунчилик  
талабларига мувофиқ фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик  
субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларни рағбатлантиришга хизмат қилади.

Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов

Мавзуга оид