s
USD: Rub: Eur:
2024-12-11 152

Айрим тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари: тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариб олинг!

 Янги Ҳукумат Қарорига (745-сон, 07.11.2024) асосан, умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш имконияти яратилди.

Кимлар учун?

▪️2024 йил 1 октябрдан: туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари – тўланган солиқнинг 20%и қайтарилади.

▪️2025 йил 1 январдан: умумий овқатланиш хизматлари – ойлик айланманинг нақд пулсиз қисми: ➖ 60% ва ундан юқори бўлса, солиқнинг 40%и; ➖ 60%дан кам бўлса, солиқнинг 20%и қайтарилади.

 Қай тартибда? 
Тадбиркор солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, 3 ой ичида қайтариш учун мурожаат қилиш мумкин. Барча талаблар бажарилган тақдирда, солиқ автоматик равишда қайтарилади.

 Қоидалар 2028 йил 1 январгача амал қилади.

Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов

Мавзуга оид