T
Murojaat24.UZ
Toggle navigation
Тил
Krilcha
Lotincha
Administrator
Administrator
Facebook
Instagram
Telegram
Profil
Chiqish
Янгиликни таҳрирлаш: Мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолса, синф раҳбар жавобгар бўладими?
Home
Янгиликлар
Мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолса, синф раҳбар жавобгар бўладими?
update
Сарлавҳа
Матн

Амалиётда ўқувчи у хоҳ дарс вақтида бўлсин, хоҳ дарсдан ташқари, ёки ўқувчи мактаб ҳудудида ёки ота-онасининг қарамоғида бўлган вақтда бирор бир ҳуқуқбузарлик қилса, синф раҳбари дарров синф раҳбарликдан олинган ва ҳаттоки ишдан бўшатилган ҳолатлар кам кузатилган.

Аслида бу мутлақо нотўғри амалиёт.

Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари пайтидаги хатти-ҳаракати учун синф раҳбари жавобгар булмайди.

Агар ўқитувчи содир этган ҳуқуқбузарликка ўқитувчи ёки синф раҳбар ундаган (мажбур қилган) ёки унга ҳайрихоҳлик қилган ҳолатдан ташқари ўқувчининг ҳаракатлари учун жавоб бериши нотўғри.

Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар:
ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;
ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;
таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади.

Иккинчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасида синф раҳбарининг мажбуриятлари қайд этилган. Лекин улар орасида юқоридаги ҳолатга мос келадиган бирорда мажбурият йўқ.

Учинчидан, Оила кодексининг 7З-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шартлиги қайд этилган.

Бунда ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қиишлари шарт.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолгани учун синф раҳбар ёки мактаб маъмурияти жавобгар бўлмайди.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
A.Abdusheripov

Image 1
Image 2
Image 3
Image 4
Категория
Yangiliklar
Murojaat
Munosabat
Shovot yangiliklari
Сана
Тил
Lotincha
Krillcha
Статус
Active
DeActive
Сақлаш