Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 2288 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/TMq47GnJzb |
| Сарлавҳа | Мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолса, синф раҳбар жавобгар бўладими? |
| Матн | Амалиётда ўқувчи у хоҳ дарс вақтида бўлсин, хоҳ дарсдан ташқари, ёки ўқувчи мактаб ҳудудида ёки ота-онасининг қарамоғида бўлган вақтда бирор бир ҳуқуқбузарлик қилса, синф раҳбари дарров синф раҳбарликдан олинган ва ҳаттоки ишдан бўшатилган ҳолатлар кам кузатилган. Аслида бу мутлақо нотўғри амалиёт. Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари пайтидаги хатти-ҳаракати учун синф раҳбари жавобгар булмайди. Агар ўқитувчи содир этган ҳуқуқбузарликка ўқитувчи ёки синф раҳбар ундаган (мажбур қилган) ёки унга ҳайрихоҳлик қилган ҳолатдан ташқари ўқувчининг ҳаракатлари учун жавоб бериши нотўғри. Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар: Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади. Иккинчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасида синф раҳбарининг мажбуриятлари қайд этилган. Лекин улар орасида юқоридаги ҳолатга мос келадиган бирорда мажбурият йўқ. Учинчидан, Оила кодексининг 7З-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шартлиги қайд этилган. Бунда ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қиишлари шарт. Шунга кўра сиздаги ҳолатда ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолгани учун синф раҳбар ёки мактаб маъмурияти жавобгар бўлмайди.
|
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-03-23 |
| Кўриш | 854 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |