Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 115 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/92dbE6qEOs |
| Сарлавҳа | НУРАФШОНДА ҚУРИЛАЖАК ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИ ВА КУТУБХОНА ҚАНДАЙ КЎРИНИШДА БЎЛАДИ? |
| Матн | Хабарингиз бор, Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16 октябрь куни Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашув давомида вилоят ривожига доир кўплаб таклифларни илгари сурган эди. Улар орасида Зангиота туманида яшаган, 2-жахон урушида беш ўғлида жудо бўлган она, садоқат ва матонат тимсоли -- Зулфия Зокирова ҳамда вилоятнинг асл фарзандлари, етук қаҳрамонлари, мустабид тузум даврида қатағонга учраган истиқлол фидойилари номини абадийлаштириш таклифи Тошкент вилояти жамоатчилиги томонидан илиқ кутиб олинди. Юқоридаги таклифлар юзасидан Тошкент вилояти ҳокимининг фармойишига кўра, Нурафшон шаҳрининг “Нурафшон Бизнес Сити” ҳудудида Зулфия Зокирова ёдгорлик мажмуаси боғини қуришга қарор қилинди. Эълон қилинган тендерда ғолиб бўлган қурилиш корхонаси томонидан айни пайтда лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа учун вилоят маҳаллий бюджетининг жорий йил III чорак якуни шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 28,4 миллиард сўм ажратилди. Бундан ташқари, индивидуал ишлаш ва дам олиш учун коворкинг зоналари, тадбирлар ўтказиш, ижод билан шуғулланиш ҳамда қизиқарли интеллектуал ўйинлар ўтказиш учун махсус хоналар ажратилади. Давлат раҳбари ташаббуси билан қурилиши режалаштирилган ушбу иншоотлар вилоят аҳолиси, ёшлари ва меҳмонлари учун нафақат мароқли ҳордиқ чиқариш, балки маънавий-ахлоқий қадриятларни юксалтириш йўлида ҳам муҳим қадам бўлади. Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда бюджетдан жуда катта маблағ гўёки биттагина ҳайкал учун ажратилгандек талқин қилинаётгани кузатилмоқда. Ваҳоланки, е-qaror электрон тизимида маблағ ёдгорлик мажмуаси ва унинг атрофини ободонлаштириш учун ажратилаётгани кўрсатилган. Ҳурматли журналист ва блогерларимиздан бу мавзудаги ахборотни тарқатишда тафсилотларга эътибор қаратишларини сўраймиз. Қурилиш ишларининг бориши ва унга сарфланаётган маблағлар ҳақида жамоатчиликка қўшимча ахборот бериб борилади. Суратларда қурилиши режалаштирилган масканларнинг лойиҳа шакли акс этган бўлиб махсус комиссия таклифи билан уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2021-11-06 |
| Кўриш | 319 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |







