Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 1196 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/SCT7jBqRmh |
| Сарлавҳа | Давлат дастурлари доирасида кредит ажратишнинг барча босқичлари электрон платформаларда амалга оширилади. |
| Матн | “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–366-сон, 15.11.2023 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024–2026 йилларда: “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан: кичик тадбиркорларга ажратиладиган кредит қолдиғи 1,7 бараварга оширилиб, уларнинг кредит портфелидаги улуши 28 фоиздан 43 фоизга етказилади; кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 800 миллион АҚШ долларигача ресурс жалб қилинади; 300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)лар халқаро капитал бозорларида муомалага чиқарилади; 150 мингта кичик тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилади; “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан: кичик ва ўрта тадбиркорларга кўрсатиладиган молиявий хизматлар ҳажми 8 триллион сўмдан 14 триллион сўмга етказилади; 150 та ўрта бизнес корхонасига улуш киритилади ва хизматлар ипотекаси асосида 300 та лойиҳа тадбиркорларга сотилади; ўрта тадбиркорлар сони 2,5 бараварга оширилади; 300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)лар халқаро капитал бозорларида муомалага чиқарилади. 2023 йил 15 декабргача ҳудудлар ва давлат дастурлари йўналишлари кесимида 2024 йилда 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланади. 2024 йил 1 июлдан давлат дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлардан самарали фойдаланиш учун кредит ажратишнинг барча босқичлари электрон платформаларда амалга оширилади. 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни давлат буюртмачиларига бир йилда 10 миллиард сўмгача тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади.
Хонқа туман адлия бўлими |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2023-11-24 |
| Кўриш | 832 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |