s
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
USD:10472.67 Rub:137.47 Eur:12335.76
2023-11-24 832

Давлат дастурлари доирасида кредит ажратишнинг барча босқичлари электрон платформаларда амалга оширилади.

“Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–366-сон, 15.11.2023 й.) қабул қилинди.

 Қарорга кўра, 2024–2026 йилларда:

 “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан:

кичик тадбиркорларга ажратиладиган кредит қолдиғи 1,7 бараварга оширилиб, уларнинг кредит портфелидаги улуши 28 фоиздан 43 фоизга етказилади;

кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 800 миллион АҚШ долларигача ресурс жалб қилинади;

300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)лар халқаро капитал бозорларида муомалага чиқарилади;

150 мингта кичик тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилади;

 “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан:

кичик ва ўрта тадбиркорларга кўрсатиладиган молиявий хизматлар ҳажми 8 триллион сўмдан 14 триллион сўмга етказилади;

150 та ўрта бизнес корхонасига улуш киритилади ва хизматлар ипотекаси асосида 300 та лойиҳа тадбиркорларга сотилади;

          ўрта тадбиркорлар сони 2,5 бараварга оширилади;

300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)лар халқаро капитал бозорларида муомалага чиқарилади.

           2023 йил 15 декабргача ҳудудлар ва давлат дастурлари йўналишлари кесимида 2024 йилда 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланади.

          2024 йил 1 июлдан давлат дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлардан самарали фойдаланиш учун кредит ажратишнинг барча босқичлари электрон платформаларда амалга оширилади.

 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни давлат буюртмачиларига бир йилда 10 миллиард сўмгача тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади.

 

                                                             Хонқа туман адлия бўлими

Мавзуга оид