s
USD: Rub: Eur:
2023-09-19 948

Бир мурожаат изидан

Боғот туман адлия бўлими томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилинишида муайян ишлар бажарилмоқда.

Хусусан, туман адлия бўлими томонидан Экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш  бошқармаси Боғот туман бўлими ходимларининг узоқ муддат ишлаганлиги учун устама тўланмасдан келинаётганлиги ҳолатини ўрганиб, устамаларни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш давомида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш  бошқармаси Боғот туман бўлимининг 5 нафар ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 12-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан тўланиши лозим бўлган жами 38 912 681 сўм устамалар тўланмасдан қолганлиги аниқланди.

Туман адлия бўлими томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш  бошқармаси Боғот туман бўлимининг 5 нафар ходимлари манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига даъво аризалари киритилиб, ходимлар фойдасига жами 38 912 681 сўм устамалар ундирилиши юзасидан ҳал қилув қарорлари чиқарилишига эришилди.

 

Боғот туман адлия бўлими

бошлиғи С.Ш.Қаландаров

 

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид