Жоб оффер (иш таклифи) – иш берувчининг келгусида ходим билан тузиладиган меҳнат шартномасининг барча муҳим шартларини коʻрсатадиган ишга жойлашиш таклифи. У иш берувчининг хоҳишига коʻра ёзма ва огʻзаки шаклда тақдим этилиши мумкин. Жоб оффер, одатда қуйидагиларни акс эттиради: эгаллайдиган лавозимингиз; ажаришингиз лозим боʻлган вазифалар;
сизга тоʻланадиган иш ҳақи миқдори;
ходимлар учун бонуслар ва имтиёзлар;
синов муддатининг давомийлиги; дам олиш кунлари сони;
бандлик тури – ярим кунлик ёки тоʻлиқ иш куни, масофадан туриб ёки офисда;
иш бошлаш куни. Ҳужжат томонларнинг иштирокида тузилади ҳамда номзод ва компания вакили имзолари билан тасдиқланади. Коʻпинча таклиф оддий бланкада тузилади ва боʻлажак ходимга электрон почта ёки ижтимоий тармоқдаги профилига юборилади. Иш таклифини юборишнинг бундай амалиёти анча кенг тарқалган. Иш таклифи компанияга ишонч ҳиссини оширади. Иш берувчи томонидан берилган ваʼдалар огʻзаки эмас, қогʻозда ҳужжатлаштирилган боʻлса, қуруқ ваʼдаларга алданиб қолиш хавфи камаяди. Номзод иш берувчининг таклифини қабул қилса, ҲР-мутахассиси резюмеларни коʻриб чиқишни ва интервюлар оʻтказишни тоʻхтатади.Баʼзи мамлакатларда иш таклифини имзолаган томонлар унда коʻрсатилган шартларга риоя қилишлари шарт. Агар кимдир рад этса, жаримага тортилиши мумкин.
Янги Меҳнат кодексида ҳам бу масала тартибга солинмоқда.Янги таҳрирдаги Оʻзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 101-моддасида ҳам “жоб оффер” тартибга солинмоқда, яʼни иш берувчи ишга жойлаштириш тоʻгʻрисидаги таклиф билан жисмоний шахсга таклифнома юборган боʻлса, иш берувчи таклифноманинг амал қилиш муддати давомида, агар таклифномада муддат шартлашилмаган боʻлса, таклифнома юборилган кундан эʼтиборан 1 ой ичида ушбу шахсни ишга қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.Таклифнома деганда иш берувчининг ушбу жисмоний шахс билан меҳнат шартномасини тузиш учун тоʻгʻридан-тоʻгʻри, аниқ ифодаланган розилик билдириши тушунилади. Таклифнома иш берувчининг тегишли ваколатли мансабдор шахси томонидан ёзма ёки электрон шаклда юборилиши мумкин. Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари ходим қонунчиликда назарда тутилган барча зарур тартиб-таомиллардан оʻтган тақдирда чет эл фуқароларига ва фуқаролиги боʻлмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилади. Ҳужжатда ёзилган ҳар бир жумлани диққат билан оʻқинг. Масалан, огʻзаки суҳбатда сизга стоматологияда ихтиёрий тиббий сугʻурта ваʼда қилинган боʻлса ва таклифда бу ҳақда бирон бир соʻз боʻлмаса, сизда тиббий сугʻурта умуман боʻлмаслиги хавфи мавжуд.
Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов