s
USD: Rub: Eur:
2024-12-19 845

Ёшга доир пенсия ариза берилган кундан tayinlanadimi

Fуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун 14-моддасига асосан Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
 эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
 аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Шунга кўра сизга юқоридаги норма имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини беради.

 Бунда қонуннинг 47-моддаси а бандига кўра ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб олтмиш кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади.

Эътибор берган бўлсангиз, қоидада пенсия бундай ҳуқуқ вужудга келган вақтдан бошлаб 60 кун ичида мурожаат қилинганда, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланиши белгиланган.

Савол мазмунидан сизнинг ишдан бўшатилган вақтингиз билан пенсия учун мурожаат қилган вақтингиз оралиғида 60 кундан ортиқ вақт ўтганлиги кўринмоқда. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра бошқа барча ҳолларда пенсия мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланади.

Шундай экан сизга ҳам муддатни ўтказиб юборганингиз учун пенсия мурожаат қилган вақтингиздан бошлаб тайинланиши керак деб ҳисоблаймиз.

Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonaulti A.Abdusheripov

Мавзуга оид