s
USD: Rub: Eur:
2024-03-05 352

Мактаблардаги бўш синф хоналари репетиторлар ва ўқув марказлари учун бепул ижарага берилади

Президент Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни ёшлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди. (https://kun.uz/40746764) 

Мактаблардаги бўш синф хоналари чет тили репетиторлари ва ўқув марказлари учун бепул ижарага берилади. Қишлоқ жойлардаги ўқувчиларнинг ўзлаштириши юқори бўлган 100 та хусусий ўқув марказининг ижара харажатлари 6 ойгача компенсация қилинади.

Шунингдек, хусусий курсларда ўқиб, C1 сертификатини олган ёшларга ўқиш харажатлари, немис, француз, корейс, япон ва хитой тиллари бўйича эса Б2 даражаси сертификатини олиш харажатлари қоплаб берилади.

Яна бир янгилик – бу йил нафақат сертификат олишдаги имтиҳон харажати, балки олти ойлик ўқиш пули ҳам тўлаб берилади. 

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
D.Masharipov

Мавзуга оид