s
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 65-моддасига асосан, пенсиялардан чегирмалар суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида қилиниши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, пенсия пулидан коммунал тўловлар учун ушлаб қолиниши мумкин.
Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига (https://lex.uz/docs/26477#1429981) мувофиқ қарздорликнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга нисбатан ушлаб қолиниши кўрсатиб ўтилган.
Гурлан тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Дж. Джумабоев