s
USD: Rub: Eur:
2021-09-13 737

“Дарахтларга мехр беринг”.

 

Дарахтларнинг аҳамияти хақида узундан-узоқ гапириш мумкин.Ҳозирда ер юзида дарахтлар сони 1200 йил олдингига қараганда 46 фоизга камайган.

Ўшандан буён қанчадан қанча ўрмонлар кесилганига қарамай  одамларнинг хали ҳамон дарахтларга бўлган мехри камаймади.Ер юзида фанга маълум бўлган 60 мингдан ортиқ дарахт турлари мавжуд.

Дарахтлар нафақат нафас олишимизга ёрдам беради,балки дарахтлар озиқ овқат , дори дармон, хом ашё ва бошқа кўплаб соҳаларда фойдаланилади.

Ўзбекистонда манзарали кўчатларни экиш бўйича ҳар йили экологик тадбирлар,акциялар ўтказилади.Бундай тадбирлардан асосий кўзланган мақсад  таълим-муассасаларида кўкаламзорлаштириш ишларини жадалаштириш, яшил худудлар майдонини кенгайтириш, ёшларни атроф-муҳит барқарорлигини таъминлашда фаоллиги ва масъулиятини янада ошириш,маҳаллалар ҳудудларини,аҳоли турар-жойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келтиришдан иборат.

Дарахтларга эътибор қонунчиликда Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси 2020-йил 3-ноябрда чиқарилган 477-ф сонли фармойишида ҳам ўз аксини топган.Бу фармойишда Ресублика ҳудудларида жорий йил куз ва 2021 йил баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш,манзарали,мевали дарахт ва бута кўчатларни экиш ишларини тизимли ҳамда уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсади кўзланган. Бу фармойишлар асосида вилоят,туман хокимликлар кесимида ҳам фармойишлар қабул қилиниб , манзарали,мевали дарахт ва бута кўчати ҳамда қаламчалар етказиб бериш ва экиш ишлари мувофиклаштирилади.Хусусан,Вазирлар Маҳкамасининг 477 сонли фармойиши асосида Хоразм вилоят ҳокимининг 2020-йил  211ф-сонли фармойиши чиқарилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу каби фармойишлар ҳар йили мунтазам равишда чиқарилиши табиатга ҳукумат томонидан қаратилган эътиборнинг бир мисоли.

Кўчат экиш,боғ яратиш халқимизга хос эзгу қадриятлардан саналади.Оталарнинг фарзандига атаб дарахт экиши ҳам авлоддан авлодга ўтиб,қадрият даражасига кўтарилган.

Бугунги тадбирларимиз юқоридаги фармойишлар мантиқий давоми бўлишидан ташқари,Ўзбекистон Экологик Партияснинг энг муҳим йўналишларидан биридир. “Дарахтларга меҳр беринг” номли тадбиримиз Хоразм вилояти Боғот туманида ташкил қилинди.

Жорий йил 24-август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида  ўтказилган  видеоселектор йиғилишида дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилгача узайтирилди ва жавобгарлик кескин кучайиши режалаштирилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, дарахтларга мораторий жорий этиш қонун лойиҳаси ташаббускори Ўзбекистон Экологик партияси ҳисобланади. Ушбу ташаббуснинг муҳимлиги ва натижаси ҳақида гапирадиган бўлсак, маълумот ўрнида жорий йилнинг ўтган 6 ойида 316 минг дона қимматбаҳо дарахт асраб қолинганлигини айтиб ўтишимиз мумкин.

Ўзбекистон Экологик Партияси Хоразм вилоят партия ташкилот ахборот хизмати

Мавзуга оид