s
Жорий йилнинг 27 сентябрь куни, “Интербилим” маркази томонидан (календар иш режага мувофиқ) ДЖТҚМ Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Кузатувчилар фаолиятига оид ҳалқаро ва миллий сайлов қонунчилик нормалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирнинг мақсади – жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловларда фуқаролик жамияти институтлари ва МФЙ вакилларининг кузатувчи сифатида иштироки ва вазифалари, шунингдек кузатувчилар фаолиятига оид ҳалқаро ва миллий сайлов қонунчилик нормаларидан хабардорлигини оширишга қаратилган.
Тадбирда вилоятда фаолият юритувчи 20 нафардан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбарлари ва уларнинг вакиллари, имконияти чекланган фуқаролар иштирок қилди.
Тадбирда “Интербилим” маркази раҳбари Р.Машарипова “Демократик сайловларда фуқаролик жамияти институтларини ўрни” мавзусида, ДЖТҚМ Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ғ.Сапаев “Кузатувчилар фаолиятига оид ҳалқаро ва миллий сайлов қонунчилик нормалари” мавзусида, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ФЎЎБОХМОБ бўйича ўқув курслари директори, “Интербилим” маркази эксперти И.Маткаримов “Сайловларда МФЙ вакиллари кузатувчи сифатида иштироки ва вазифалари” мавзуларида маъруза қилди.
Тадбирда, ҳалқаро ва маҳаллий кузатувчиларнинг функция ва вазифалари, улар билан олиб бориладиган ташкилий ҳуқуқий масалалар ва мазкур жараёнларда ННТ ва фуқаролик жамияти институтларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда йиғилганлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.