s
USD: Rub: Eur:
2023-12-29 388

Ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган мобил илова яратилади.

“Ёшлар учун минг китоб” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–380-сон, 28.11.2023 й.) қабул қилинди

 

Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жаҳонда машҳур 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилиниб, “Ёшлар учун минг китоб” лойиҳаси амалга оширилади.

 

Китобларни таржима қилиш ва нашр этиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

 

1-босқичда – Экспертлар кенгаши томонидан ҳар йили китобларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади;

 

2-босқичда – аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олиш учун дастлабки рўйхат Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига жойлаштирилади ҳамда бу орқали якуний рўйхат шакллантирилади.

 

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бош юристконсулти:                                         О.Ражапов

 

Мавзуга оид