s
Янги Меҳнат кодексининг 252-моддаси бўйича мукофотлаш 2 турга бўлинмоқдa.
Биринчиси, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофот.
Бу ходимни олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришишга ундаш мақсадида иш ҳақининг таркибига киритилган ҳамда ходимга асосий маошидан (тариф ставкасидан) ташқари тўланадиган пул мукофотидир (масалан, ойлик, чораклик, йиллик мукофотлар кабилар).
Иккинчиси, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилмаган рағбатлантирувчи мукофот.
Бу бир марталик ҳусусиятга эга бўлган ҳамда иш берувчининг қарорига кўра ходимнинг олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришганлиги учун эмас, балки муайян воқеалар (юбилейлар, байрам саналари ва бошқалар) юз берганлиги ёки ходим томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилганлиги (иш берувчининг алоҳида муҳим топшириғини бажариш, рационализаторлик таклифини киритиш ва бошқалар) муносабати билан тўланадиган пул мукофотидир.
Иш берувчилар, айниқса, хисобчилар, юристлар ва кадрлар буйича мутахассислар ўртасида мукофотлаш мавзуси интизомий жазоси бор ходимлар масаласида доим актуал бўлиб келган.
Янги Меҳнат кодексининг 299-моддасига асосан интизомий жазоси амалда бўлган ходимларни мукофотлаш масаласи қуйидагича ҳал этилади:
мукофотнинг биринчи тури, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотларни тўлаш тўғрисидаги масала мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларда ҳал қилинади. Яъни, корхонанинг мукофотлашга оид ички ҳужжатларида интизомий жазоси амалда бўлган ходимларга берилмайди дейилган бўлса, бу мукофот тури берилмайди, аксинча, ички ҳужжатларда чеклов ўрнатилмаган бўлса берилиши керак;
мукофотнинг иккинчи тури, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди. Эътибор берсангиз, мукофотнинг бу қисми интизомий жазоси амалда бўлган ходимларга берилмаслиги тўғридан-тўғри кўрсатиб қўйилмоқда.
ЯНГИАРИК ТУМАН АДЛИЯ БУЛИМИ ЮРИДИК ХИЗМАТ КУРСАТИШ МАРКАЗИ БОШЛИГИ У.НАВРУЗОВ