s
Президентимиз томонидан 2026 йил 3 март куни қабул қилинган “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги Фармон мамлакатимизда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ишончли таъминлаш, уларни ҳар қандай тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда бундай ҳолатларга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг мазкур йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирилган ҳолда самарали йўлга қўйишни назарда тутади.
Қуйидагилар мазкур Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланган:
- никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш ҳолатларининг (эрта никоҳ) олдини олишга эришиш,
ота-оналарнинг ўз вояга етмаган фарзандлари учун масъулиятини янада ошириш;
- молиявий мустақилликка эришган ва оила қуришга ҳар томонлама тайёр бўлган ёшлар ўртасида никоҳ тузишни рағбатлантириш;
- аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш орқали уларнинг сонини кескин қисқартириш, шунингдек, бундай ҳолатга учраган шахсларни
қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этишдан иборат.
Ушбу Фармон билан аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган бўлиб, унинг 14,17,18,20,21,25,26,27,33,34-бандларида бевосита судларнинг ваколатларига алоқадор вазифалар назарда тутилган.
Хусусан, “Йўл харитаси”нинг 14-бандида, болаларга нисбатан жиноят ишларини кўриб чиқишга оид суд амалиётини таҳлил қилиш натижаларини инобатга олган ҳолда МЖТКнинг 41-1 ва 59-2-моддалари диспозициясига аниқлик киритишни;
17 ва 18-бандларида, Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддаларида назарда тутилган жиноятларни вояга етмаган шахсларга нисбатан содир этганлик учун судланган шахсларни манзил-колонияларга ўтказилмайдиган маҳкумлар тоифасига киритиш ҳамда уларни психологик тузатиш дастуридан ўтмасдан, сақлаш шароитларини енгиллаштиришга чек қўйиш ҳамда Жиноят кодексининг 118, 119, 121, 128, 1281 ва 129-моддаларида назарда тутилган жиноятлар бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки терговни амалга ошириш ваколатини прокуратурага ўтказишни;
20 ва 24-бандларида,вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноятлар ҳамда улар билан жинсий алоқа қилиш ва уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиш билан боғлиқ жиноятлар учун муқаддам судланган шахслар ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш жиноятларини содир этганда уларга тегишинча умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатлиозодликдан маҳрум қилишжазосини белгилашни;
25,26 ва 27-бандларида, суд жараёнида судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар ҳамда жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда, жазо муқаррарлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш, терговчи ва судьяларни махсус тайёргарликдан ўтказиш учун “Жиноятдан жабрланган аёллар ва болалар билан ишлашнинг ўзига хос процессуал жиҳатлари” ўқув дастурини ташкил этиш, вояга етмаган шахсга нисбатан шаҳвоний шилқимлик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш ҳужжатларини жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ҳақида прокурор томонидан қарор қабул қилинганидан сўнг судга юбориш тартибини жорий этишни;
33 ва 34-бандларида, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларида вояга етмаган ва бошқа шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш билан боғлиқ, жумладан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик (МЖтК
47-моддаси), жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш (МЖтК1883-модда 1-қисми), вояга етмаган шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш (МЖтК 1883-модда 2-қисми), жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш (ЖК
127-моддаси 1-қисми), вояга етмаган шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш (ЖК 127-моддаси 2-қисми)каби ҳуқуқбузарликлар учун жазо санкцияларини кучайтиришни назарда тутувчи чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш механизми ва муддатлари белгилаб берилган.
Умуман олганда, мазкур Фармонинг қабул қилиниши мамлакатимизда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ишончли таъминлаш ҳамда уларни ҳар қандай тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини тубдан яхшилашга хизмат қилади.
М.Рузметов, Хоразм вилоят судининг судьяси