s
USD: Rub: Eur:
2024-03-29 956

Ҳукумат қарори (123-сон, 11.03.2024 й) билан “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди

 Унга кўра, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритиш, индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасини  шакллантириш ҳамда кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг самарадорлигини мониторинг қилиш тартиби белгиланди.

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг маҳаллалардаги ижтимоий ходими, патронаж ҳамшира ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни доимий аниқлаш ишларини амалга оширади ва бундай шахсларни Реестрга киритиш бўйича “Инсон” марказига сўровнома киритади.

 Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар қуйидаги тартибда аниқланади:

маҳалладаги ижтимоий ходим, патронаж ҳамшира ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан хизмат вазифаларини амалга ошириш, жумладан, уйма-уй юриш натижасида шакллантирилган сўровномага асосан;

ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда “Ижтимоий ҳимоя” АТга юборилган кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг қонуний вакилларининг ёки бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан.

 

Ҳазорасп туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази

Мавзуга оид