s
Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган, Республикамизда 2022 йилнинг 20 октябридан 1 декабригача қадар эълон қилинган “Яшил макон” “Долзарб 40 кунлик” умуммиллий дастури доирасида ЎзННТМА ҳузуридаги жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 55 туп манзарали кўчатлар харид қилиниб, яшил ҳудуд барпо этилмоқда.
Шу муносабат билан ЎзННТМА Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси, Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди хамда Хоразм экологик партияси ташаббуси билан 2022 йилнинг 29 ноябр куни Урганч "Дўстлик ва ННТлар уйи" 40 туб, манзарали арча дарахти кўчатлари экиш тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбирни вилоятимизда фаолият юритаётган фахрий ННТ раҳбарлари дуолари олиниб ободонлаштириш ишлари бошланди.
Тадбирда "Дўстлик ва ННТлар уйи"фаолият олиб бораётган ННТлар, Хоразм "Ватанпарвар" ташкилоти, миллий маданий марказлар вакиллари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини кўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилган манзарали кўчатларни экишда фаол иштирок этишди ва экологияни яхшилашга ва юртимиз ободлигига ӯз ҳиссаларини қӯшишди.