s
USD: Rub: Eur:
2025-01-27 261

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш – маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси

Ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг муҳим шартларидан бири – фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳисобланади. Давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда маъмурий судлар марказий ўрин тутади. Чунки, улар давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан қабул қилинган қарорлар ёки уларнинг хатти-ҳаракатлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқади.

Маъмурий судлар фуқаролар ва тадбиркорлар учун адолатли ҳуқуқий муҳитни яратиш, қонунийлик ва ошкораликни таъминлаш, шунингдек, маъмурий органларнинг жавобгарлигини ошириш орқали давлатнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Маъмурий судлар мустақил суд тизими сифатида давлат ҳокимиятининг ижро этувчи органлари билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган низоларни ҳал қилади. Улар давлат органларининг қарорларини қонунийлигини аниқлаш орқали фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилади.

Хулоса қилиб айтганда, маъмурий судлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнайди. Уларнинг самарали фаолияти ҳуқуқий давлат тамойилларини амалда таъминлаш, жамиятда адолат ва қонунийликни қарор топтиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан, маъмурий судларни янада такомиллаштириш, суд қарорларини ижросини кафолатлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш давлат ва жамият олдида турган асосий вазифалардан биридир.

 

Д.Чориев

Хоразм вилоят маъмурий суди судьяси

 

 

Коррупциянинг жамият ва давлат учун ижтимоий хавфли хусусиятлари ва оқибатлари

 

Коррупция – ҳар қандай жамият ва давлат тараққиётига жиддий таҳдид солувчи, иқтисодий ривожланишни секинлаштирадиган ва ижтимоий адолатни бузадиган ўта хавфли ҳодисадир. Коррупция давлат институтларининг самарадорлигини пасайтиради, жамиятда ишончсизлик муҳитини яратади ва қонунийлик принципларига путур етказади. Шунингдек, коррупция фуқароларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланишига тўсқинлик қилади.

Ҳозирги глобаллашган дунёда коррупциянинг ижтимоий хавфли хусусиятларини чуқур ўрганиш, унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва самарали бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Коррупция – бу мансабдор шахслар томонидан ўз лавозим ваколатларини суиистеъмол қилиш, шахсий манфаатларни давлат ва жамоат манфаатларидан устун қўйиш йўли билан қонунбузарликка йўл қўйишдир.

Коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш учун жазо чораларини кучайтириш, шаффофликни ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, давлат хизматларини рақамлаштириш орқали инсон омилларини камайтириш, электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш ҳамда очиқликни таъминлаш каби чора-тадбирларни доимий равишда амалга ошириш лозим бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, коррупциянинг жамият ва давлат ривожланишига салбий таъсири ниҳоятда жиддийдир. У давлатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий барқарорлигига зиён етказиб, ижтимоий адолат тамойилларини заифлаштиради. Шу сабабли, коррупцияга қарши курашиш ҳар бир давлат ва жамиятнинг асосий вазифаси бўлиб қолиши лозим.

 

 

Д.Чориев

Хоразм вилоят маъмурий суди судьяси

Мавзуга оид