s
“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун (ЎРҚ–862, 09.08.2023 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:
Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шартлиги белгиланди.
Янгибозор туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Н.Нуржанов