s
USD: Rub: Eur:
2023-11-02 592

Давлат хизматчилари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозим:

-давлат хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш, ахлоқ нормаларига доимий риоя қилиш;
-масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;
-мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш;
-хушмуомалалик, эътиборлилик ва ҳушёрлик билан фуқароларда давлатга нисбатан ишонч ва ҳурмат ҳиссини уйғотиш;
-оиласида соғлом муҳитни таъминлаб, оила аъзоларига доимий ғамхўр бўлиш, фарзандларида ватанпарварлик ва бошқа юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш;
-фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи ва бошқа омиллардан қатъи назар, улар билан бир хил, самимий, одоб доирасида муносабатда бўлиш;
-жамиятда ахлоқнинг умумеътироф этилган қоидаларига амал қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрда “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-қарори 1-Иловасининг  3-банди Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари.

Урганч туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошюрисконсуьлт С.Бердикличов

Мавзуга оид