s
USD: Rub: Eur:
2024-03-18 965

️Шифокорларга етказиб қўйинг.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида тиббиёт ходимларига тегишли бўлган, эски таҳрирдаги Меҳнат кодексида мавжуд бўлмаган бир норма акс этган.

Эътибор берамиз, янги МКнинг 502-моддаси 5-қисмига кўра агар шифокорнинг мутахассислиги бўйича иш стажида 3 йил ёки ундан ортиқ танаффус мавжуд бўлса шифокор ўз касбий фаолиятини қайта бошлашдан олдин алоҳида ихтисослашув курсларидан ўтиши шарт.

Танаффус деганда, шифокорнинг 3 йил ва ундан кўп вақт давомида ижтимоий таътилларда бўлганлигини, тиббиётга ихтисослашмаган мутахассисликда ишлаганлигини, узоқ давом этган касаллик, ногиронлик ва бошқаларни тушунамиз.

Албатта бу жуда ҳам муҳим қоида, айниқса, тиббиёт муассасаларининг беморлар олдидаги масъулият ва жавобгарлик борасида нозик қоида ҳамдир.

Кейин, бу норма давлат муассасалари учун ҳам, ҳусусий клиникалар учун ҳам мажбурийдир, шунга қараб қўяйлик.

Бу қоида бузилиб шифокор ишга қўйилса ва натижада қайсидир беморнинг хаёти хавф остида қолса, масалан, худо кўрсатмасин, ўша шифокорнинг айби билан бемор вафот этса, бунинг жавоби жуда оғир бўлади. Айниқса, раҳбар учун ва ўша шифокор учун. Гап жиноий жавобгарлик ҳақида ҳам кетмоқда.

 

Хива тумани Адлия болими  юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти

Д. Машарипов

Мавзуга оид