s
USD: Rub: Eur:
2025-06-15 523

Ишчи гуруҳ аъзоси бўлмаган шахсларнинг устама тайинлашга аралашиши мумкин эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом 9-бандига кўра педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.

Бунда низомнинг 10-бандига кўра қуйидагилар:
 ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, умумтаълим муассасаси педагог ходимлари орасидан ҳамда умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг ота-оналаридан вакиллар – ишчи гуруҳ аъзолари ҳисобланади.

✅ Шунга кўра сиздаги вазиятда юқоридаги шахслар ишчи гуруҳ аъзоси сифатида устама тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

 Бунда устама мазкур низомга иловада тасдиқланган педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонларига мувофиқ тўплаган балларга қараб белгиланади.

 Шундай экан, сиз тўплаган балларни директор ёки унинг ўринбосарлари ўзларича камайтиришга ҳақли эмас.

Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов

Мавзуга оид