s
USD: Rub: Eur:
2024-05-06 311

ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ

 

Фармон билан (ПФ-69-сон, 30.04.2024 й.) айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, 2024 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланди:

-зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;

-иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 648 000 сўм;

-ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;

-боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 648 000  сўм;

-боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 648 000 сўм.

 

Расулбек Ибрагимов

Хоразм вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси

Мавзуга оид