s
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ–114-сонли Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:
Маданият ва туризм вазирлиги негизида Маданият вазирлиги;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси.
Шунингдек, Маданият вазирлиги тизимида қуйидаги янги муассасалар ташкил қилинади:
“Ўзбектеатр” давлат муассасаси;
“Маданият таълими маркази” давлат муассасаси.
Маданият ва санъат соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Маданият ва санъат соҳасида таълимни тизимли ислоҳ қилиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди, жумладан:
миллий мусиқа санъати кластери яратилади;
давлат мусиқали, драма ҳамда қўғирчоқ театрларида ягона репертуар стратегияси асосида “устоз-шогирд” анъаналари ва маҳорат мактаблари асосида таълим бериш тизими йўлга қўйилади.
2023 йил 1 сентябрдан:
2024–2026 йилларда халқаро фестиваллар, форумлар ва республика даражасидаги маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишлари босқичма-босқич хусусий секторга ўтказилади.
Бундан ташқари, қуйидагилар ишлаб чиқилади:
Урганч шаҳар адлия бўлими бошлиғи
Неязметов Равшанбек.