s
USD: Rub: Eur:
2023-08-17 963

Ишдан қонунга хилоф равишда четлаштиришнинг ҳуқуқий оқибатлари

Ўзини қонунга хилоф равишда ишдан четлаштирилган деб  ҳисобловчи ходим ўзининг ишдан четлаштирилиши устидан белгиланган  тартибда шикоят қилиши мумкин. Қонунга хилоф равишда ишдан  четлаштирилган ходимнинг унга аввалги ишини тақдим этиш ҳамда ўзига

етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи (агар  қонунга хилоф равишда ишдан четлаштириш сабабли ходимга маънавий  ёки жисмоний азоблар етказилган бўлса) компенсация қилиш тўғрисидаги  талаблари қаноатлантирилиши лозим.

Меҳнат низоларини кўриб чиқиш чоғида ходимни ишдан  четлаштиришнинг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига, ходим ваколатли давлат органларининг талабига кўра ишдан  четлаштирилган ҳолларда эса ходимни ишдан четлаштириш тўғрисида  қарор қабул қилган тегишли давлат органининг зиммасига юклатилади.

Агар ходим иш берувчи томонидан қонунга хилоф равишда ишдан  четлаштирилган бўлса, бундай ходимга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш мажбурияти иш  берувчининг зиммасига юклатилади.

Агар ходим ваколатли давлат  органларининг талабига кўра қонунга хилоф равишда ишдан 

четлаштирилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети  маблағлари ҳисобидан ходимга етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланади ҳамда маънавий зиён компенсация қилинади, кейинчалик айбдор шахслардан регресс тартибида ундирилади.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи           Н.Нуржанов

 

Мавзуга оид