s
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
USD:10472.67 Rub:137.47 Eur:12335.76
2025-03-17 466

Франция ташрифи

  Давлатимиз раҳбарининг Францияга ташрифи тарихий ташриф бўлгани айни ҳақиқат.


      Асрлар давомида шарқ цивилизациясининг бешиги бўлган Ўзбекистон ҳамда санъат, сиёсат ва иқтисодий тараққиёт маркази бўлган Франция ўртасидаги дипломатик муносабатлар кейинги йилларда мутлақо янги босқичга кўтарилди.
    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга икки бор расмий ташрифи давомида ўтган музокаралар ҳамда Эммануэль Макроннинг 2023 йилда Самарқандга келиши мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни юқори даражага олиб чиқди.
Франция ва Ўзбекистон нафақат икки томонлама муносабатларни ривожлантириб келмоқда, балки халқаро миқёсда ҳам бир-бирини қўллаб-қувватламоқда.
     Давлатимиз раҳбарининг қаттий сиёсий ирадаси, очиқ ва оқиллик билан олиб бораётган прагматик ташқи сиёстаи туфайли бугун кўплаб ривожланган давлатлар қатори Фррация давлати билан ҳам Стратегик ҳамкорлик ҳам сўнгги йилларда ривожланиб бормоқда.
      Яна бир муҳим воқейликлардан бир Гретц-Арменвиль шаҳрида буюк аллома Абу Райҳон Беруний бюсти очилишидир. Бу ҳам Ўзбекистон халқига кўрсатилган эксак эҳтиром намунасидир.
Шу билан бирга Эммануэль Макрон Шавкат Мирзиёевга XIX аср охирларида француз фотографи томонидан олинган фотосуратни совға қилди. Бу фотосурат ҳам бизнинг бой маданий меросимиз намунаси ва франция етакчисининг халқимизга бўлган ҳурмат белгиси десам асло муболаға бўлмайди. Албатта Франция туризм соҳаси ривожланган давлатлардан бири саналади. Шу билан бир қаторда Франциядан юртимизга ташриф буюрувчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.  Биргина ўтган йили Хоразмга 37 мингдан ортиқ франциялик сайёҳлар ташриф буюришди. Бу ҳам ўз навбатида икики давлат ўртадиги алоқалар янада мустаҳкамланиб, тараққий этаётганининг ифодасидир. Ташриф доирасида Давлатимиз раҳбари узоқ муддатли кооперация алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон-Франция инвестиция кенгашини таъсис этиш ва унинг биринчи йиғилишини жорий йил Тошкент инвестиция форуми доирасида ўтказишни таклиф этди.
        Ҳудудлараро алоқаларни рағбатлантириш мақсадида келгуси йилда Самарқанд шаҳрида икки мамлакат ҳудудларининг биринчи форумини ўтказишга келишиб олинди. Шунингдек Давлатимиз раҳбари
муҳим минерал ресурсларнинг истиқболли конларини ўзлаштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш, қишлоқ хўжалигида замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этишни Ўзбекистон-Франция ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари сифатида кўрсатиб ўтди. Энергетикада энергия ишлаб чиқариш ва сақлаш қувватларини кенгайтириш, Ўзбекистон ҳудудларида сув хўжалиги, коммунал, туризм, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамкорликни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга эканлиги қайд этилди.  Ташриф доирасида Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Франция Республикасининг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди.
        Юксак мукофотни давлатимиз раҳбарига Франция Президенти Эммануэль Макрон томонидан топширилиши ҳам муҳим тарихий воқейлик бўлди. Умуман олганда Ўзбекистон ва Франция муносабатлари фақат икки давлат манфаатлари учун эмас, балки Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг минтақавий интеграция ҳамда иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлашда ҳам муҳимдир.

 

Абдикаримова Сайёра  Сапаевна  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр Сув  хужалиги  ва экология комитаси раис уринбосари.   

Мавзуга оид