s
USD: Rub: Eur:
2023-11-02 943

Шахсий ва оилавий сир

Шахсий ва оилавий сирларга эга бўлиш инсоннинг мухим ҳуқуқларидан бўлиб, у давлат томонидан кафолатланиши, Конституция ва қонун ҳужжатлари билан муҳофаза этилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида  Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, деб белгиланган шунингдек ушбу норма Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 100-моддаси Фуқаро ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли, деб белгиланган.

  Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ва Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пактда Ҳеч ким ўзининг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик ёки ноқонуний тарзда аралашишга, ўзининг уй-жойи ёки ёзишмалари сири дахлсизлигига ўзбошимчалик ёки ноқонуний тарзда тажовуз қилинишига ёки унинг ор-номуси ва шаънига ноқонуний тажовуз килинишига дучор этилиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.

Шахсий ва оилавий сирлар Ўзбекистон қонунчилиги билан муҳофаза қилинади. Хусусан, инсоннинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ва тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

 

Тупроққалъа тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Х.Искандаров.

Мавзуга оид