s
USD: Rub: Eur:
2023-08-09 182

“Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади

“Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–257-сон, 02.08.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси таркибида “Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади.

Мазкур платформа пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизмат кўрсатишни назарда тутади.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш

маркази бош юрисконсулти                                                                   Д.Отабаев         

Мавзуга оид