s
Ўзбекистондаги сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ижтимоий-сиёсий тараққиётимизда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг аҳамиятини ҳамда уларни ҳаётимиздаги ўрнини яққол кўрсатмоқда. Қайд этиш зарурки, бугунги кунда энг чекка ҳудудда яшаётган фуқаро билан давлат органлари ўртасида алоқани таъминлашда энг самарали механизм сифатида айнан нодавлат сектори намоён намоён бўлаётганини гувоҳ бўлмоқдамиз. Президентимиз Ш.Мирзиёев таъбири билан айтганда “Ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини оширишда, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолимизнинг янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлишига эришмоғимиз лозим”.
Халқаро ҳужжатларда нодавлат нотижорат ташкилотлари жамият ва давлатни бир бирига боғловчи кўприк сифатида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш орқали давлатда “эзгу бошқарув” концепциясини амалга ошириш, БМТнинг 2030-йилгача эришилиши лозим бўлган 17 та барқарор ривожланиш мақсадлари ва уларга боғлиқ бўлган 169 вазифаларни бажаришда давлатга асосий кўмакчи сифатида белгиланган.
Сайлов ҳам ННТ каби фуқароларнинг давлат бошқарувининг амалдаги тизимига таъсир этишининг энг қулай ва самарали механизм, жамият ва давлат ўртасидаги алоқанинг самарали боғичидир. Сайловлар аҳолига ўз сўровларини давлатга етказишда ёрдам берувчи восита ҳам ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси халқаро норма ва стандартларга мос равишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг сайловлардаги иштирокини белгилаб берган. Жумладан, Сайлов кодексининг 8, 11, 14, 15, 20, 23, 26, 33 ва 39-моддаларида жамоат бирлашмалари ва ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтларининг сайловлардаги иштирокини белгилашга қаратилган нормалар белгилаб берилган.
2024 йил 27 Октябр Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари ўтказилган сайловлар жараёнида Хоразм вилоят «Интербилим» аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан календар режа асосида Хоразм вилоят аҳоли қатламлари орасида кенг аралаш сайлов тизими ва янгиланган сайлов қонунчилиги тарғиботини олиб борилди, жамоатчилик назорати талаблари доирасида жойларда сайлов округлари ва участка сайлов комиссияларида ўрганишлар олиб борилди.
Сентябрь – октябр ойларида Урганч шаҳридаги «Дўстлик ва ННТлар уйи»да Хоразм вилояти ННТ вакиллари иштирокида семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатлари, жами 10та тадбир ташкил этилди. Тадбирлардан кўзлаган асосий мақсад - жорий йилнинг 27 октябр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловларда ёшлар, имконияти чекланган фуқаролар, аҳолинини ижтимоий химоя мухтож катламларини сайловга оид қонунчилик бўйича хабардорлигини оширишга қаратилди.
Сайлов тарғибот ишларида «Интербилим» маркази томонидан Хоразм вилоятидаги сайлов округлари ва участкалари биноларининг қонунчилик талабларига кўра жиҳозланганлигини мониторинг қилинди.
Шунигдек, сайлов участкаларида жисмоний имконияти чекланган фуқаролар учун тегишли шароитлар яратилганлиги ҳолатини таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
«Интербилим» маркази ходимлари томонидан Урганч ва Хива шаҳарлари, Урганч, Янгибозор, Хонқа ва Шовот туманларидаги сайлов участкалари биноларида, жами 60та сайлов участкаларида жамоатчилик мониторинги ўтказилди.
Сайлов участкаларида жисмоний имконияти чекланган шахслар учун яратилган шароит ва имкониятлар, шунигдек, сайлов участкаларидаги жиҳоз ва воситалар, уларнинг жойлаштирилиши, хавфсизлик ва мавжуд инфратузилмага эътибор қаратилди
Мониторингда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан комиссия аъзоларига тавсиялар берилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ННТтларнинг сайлов жараёнларида иштирокини кенгайтириш сайловларни ошкоралик руҳида ўтишини таъминлайди ва сайловларда илғор амалиётни жорий этишни ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шубҳасиз, сайлов жараёнлари устидан фуқаролик жамияти институтларининг кузатув олиб бориши, жамоатчилик назорати ва сайловларда фаол иштирок этиши орқали ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимизда давлат бошқарувида
очиқлик ва ошкораликни янада мустаҳкамлайди.