s
USD: Rub: Eur:
2021-07-07 199

Хоразм экотизимни яхшилашнинг қандай йўли бор?

Хоразмдаги экотизимнинг бузилиши сабабларидан бири бу дарахтларнинг кесилишидир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги «Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги №255-сонли қарори билан жисмоний ва юридик шахсларга давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномалар бериш тартиби белгилаб берилган.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан рухсатномаларни олиш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома билан мурожаат этилади. Бунда сўровнома кўриб чиқилгани учун БҲМнинг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

 

2019 йили Ўзбекистон Ҳукумати мамлакат Экологик партияси ва жамоатчиликнинг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади. Ушбу мораторий 1 ноябрдан кучга кирди. Президент Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни имзо чеккан «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонда Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси ва жамоатчиликнинг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этиш борасидаги таклифи маъқулланиши ҳақида сўз боради.

Фармонда мораторийнинг 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача амал қилиши ва бу давр мобайнида ваколатли давлат органларига давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига рухсатнома бериш ман этилиши таъкидланади.

Бунинг натижасида, Республикамизда 2019 йил давомида ваколатли орган вакиллари томонидан рухсатнома бериш жараёнида 367та қонунбузилишга йўл қўйилгани аниқланиб, соҳа вакилларига нисбатан Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 19 та тақдимномалар киритилиб, давлат хизматлари кўрсатиш муддатларини бузган 26 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

2020 йилда 7812 туп дарахт ноқонуний кесилган ва 15,3 млрд сўмлик зарар етказилган

 «Ўтган йили экологик назорат тадбирлари натижасида 3890 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, жами 7812 туп дарахт, шундан 3428 туп қимматбаҳо дарахт ноқонуний кесилгани учун 136 нафар мансабдор шахсга 4,5 млрд сўм жарима солинди ва 15,3 млрд сўмлик етказилган зарар аниқланди.

 Мораторий даврида қарийб 5609 та жисмоний ва юридик шахсдан қимматбаҳо дарахтлар ва турли ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар кесилиши бўйича ариза тушган. Бу мурожаатларда 258 минг дарахт тупини кесиш масаласи кўтарилган. Шундан 182 минг туп қимматбаҳо дарахт кесилиши рад этилган.


Экотизим [юн. oikos – уй, яшаш жойи ва тизим], экологик тизим – биргаликда яшайдиган организмлар ва улар яшайдиган шароит мажмуи. Экотизимда унинг таркибий қисмлари ўзаро қонуний боғланган. «Экотизим» атамасини инглиз ботаниги А. Тенсли таклиф этган (1935). А. Тенсли таъбирича, экология нуқтаи назаридан экотизим ер юзидаги табиий бирлик бўлиб, унга барча организмлар билан бир қаторда физик омиллар мажмуи, яъни биомуҳит (кенг маънода яшаш муҳити) омиллари мажмуи ҳам киради. Олим экотизимда улар таркибига кирувчи организмлар ҳамда организмлар билан анорганик муҳит ўртасида ҳар хил тарзда моддалар алмашинуви бўлиб туришини кўрсатган.

20-а. ўрталарига келиб экологик муаммоларнинг кескинлашуви натижасида Экотизимнинг функционал хусусиятларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар кенг миқёсда олиб борича бошланди. Экотизим структураси, маҳсулдорлиги ва турғунлигини тушуниб олиш учун улардаги трофик боғланишни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Трофик боғланишлар орқали Экотизимда моддаларнинг биологик трансформацияси амалга ошади. Замонавий усуллар, хусусан, Экотизимни математик моделлаштириш орқали бу жараёнлар жадаллиги ва самарадорлигини миқдорий жиҳатдан аниқлаш табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва одам яшайдиган муҳитни сақлаб қолиш масалаларини ҳал этишда муқим аҳамиятга эга. Кўп ҳолларда биогеоценоз атамаси ҳам Экотизим атамаси синоними сифатида ишлатилади.

Хўш,дарахтлар кесилишини олдини олиб ва яна қандай йўл билан Хоразмдаги экотизимни яхшилаш мумкин?

Албатта,яхшилаш мумкин.Бунинг бир йўли Экобоғ.Хар ҳил дарахтлар,гуллар,ўсимликлар ва ўз лабораториясига эга бўлган кўп функционал экобоғ.Дарахтларнинг фойдаси деярли хаммага маълум:Карбанат ангидридни ютуб,кислород чиқаради,битта дарахт бир йилда 120 кг кислород чиқаради;соя беради,бағри кенг сатхли дарахтлар соя бериш натижасида хароратни 2 даражага пасайтиради;кайфиятни кўтаради,дарахтзорда 20 дақиқа бўлган инсоннинг стресс холати тарк этиб кайфияти кўтарилади;Дарахтлар қушлар,турли хил майда жониворлар,хашаротлар кўпайиши учун зарурдир.

Экобоғ яратилиб,шахар экотизими яхшиланганига бир мисол бу Тошкент шахридаги ботаника боғидир.Айнан шу боғ,Тошкентнинг ўпкаси бўлиб кислород билан таъминлайди.

Етарли кислород етишмаслиги оқибатида болалар мухдиш касалликлар билан туғилиши мумкин.Ўзимиз яшаётган мухитга эътиборли бўлайлик.

 

Мавзуга оид