s
USD: Rub: Eur:
2023-11-02 386

Нима муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинади?

         Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади.

Муаллифлик ҳуқуқи бирон-бир объектив шаклда бўлган ошкор қилинган асарларга ҳам, ошкор қилинмаган асарларга ҳам татбиқ этилади.

Муаллифлик ҳуқуқи ғоялар, принциплар, услублар, жараёнлар, тизимлар, усуллар ёки концепцияларга эмас, балки ифода шаклига нисбатан татбиқ этилади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 5 ва 6 моддаларида муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлган асарларнинг шакл ва турлари санаб ўтилган.

Шу қаторда барча турдаги ЭҲМ учун дастурлар ҳам муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланади.

Шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланмайдиган материаллар мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради:

  • расмий ҳужжатлар (қонунлар, қарорлар, тўхтамлар ва шу кабилар), шунингдек уларнинг расмий таржималари;
  • расмий рамзлар ва белгилар (байроқлар, герблар, орденлар, пул белгилари ва шу кабилар);
  • халқ ижодиёти асарлари;
  • оддий матбуот ахбороти тусидаги кундалик янгиликларга доир ёки жорий воқеалар ҳақидаги хабарлар;
  • инсоннинг бевосита индивидуал асар яратишга қаратилган ижодий фаолияти амалга оширилмасдан, муайян турдаги ишлаб чиқариш учун мўлжалланган техника воситалари ёрдамида олинган натижалар.

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи                                                              Н.Нуржонов

Мавзуга оид